Маёқча ва махсус товуш билан келаётган имтиёзга эга транспорт воситаларига йўл беринг

Маёқча ва махсус товуш билан келаётган имтиёзга эга транспорт воситаларига йўл беринг

Қоидаларга кўра, ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-модда биринчи қисмига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!