Майкл Жорданнинг қиймати 10 миллион доллардан ортиқ бўлган буюмлари аукционда сотилади
Sotheby's аукцион уйи баскетбол афсонаси Майкл Жорданга тегишли буюмларнинг энг йирик аукционини ўтказади.
Бу ҳақда Американинг Barron's нашри ёзмоқда.
Савдолар 23 октябрдан 4 ноябргача онлайн бўлиб ўтади ва энг яхши лот Жорданнинг "Чикаго Буллз"нинг 1996-1997 йиллардаги Миллий Баскетбол Ассоциацияси (НБА) чемпионлиги мавсумида кийган формаси бўлади. Унинг нархи тахминий ҳисобда 4-6 миллион долларга баҳоланмоқда.
Ушбу футболкадан ташқари яна тўртта лот ким ошди савдосига қўйилади.
1992 йилда Барселонадаги Олимпиадада миллий терма жамоанинг олтин медалини топшириш маросимида Жордан ўзининг курткасига Reebok логотипини моҳирлик билан қўйган Reebok Dream Team ҳомийси бўлган. Лекин баскетболчининг ўзи Nike билан ҳамкорлик қилган. Байроққа Чарлз Баркли, Ларри Бёрд, Мэджик Жонсон, Скотти Пиппен ва Жорданнинг ушбу афсонавий жамоадаги бошқа шериклари имзо чекишган, уларни кўпчилик баскетбол тарихидаги энг яхшиси деб билади.
Жорданнинг 1988-1989 йилги мавсумда "Буллз"нинг уй ўйинларида кийган либоси 2 миллион доллардан кўпроқ баҳоланган.
"Сўнгги рақс" ҳужжатли фильми мавзуси бўлган 1998 йил плей-офф ўйинларида у имзолаган форма 0,8-1,2 миллион долларга сотилиши кутилмоқда.
Ва ниҳоят, унинг Шимолий Каролина университетида ўйнаган вақтидаги бир қанча буюмлар, жумладан, машғулот формаси ва имзоси туширилган Nike кроссовкалари 150-200 минг долларга баҳоланмоқда.