​Махлуқ қиёфасига кирган "ота" тўрт инсонни ваҳшийларча ўлдирди

A A A
​Махлуқ қиёфасига кирган "ота" тўрт инсонни ваҳшийларча ўлдирди

Жорий йилнинг январь ойи бошида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги “Хидирша” маҳалла фуқаролар йиғинида умрининг ҳали ўттиз баҳорини ҳам қаршиламаган Азизбек Абдуқаюмов томонидан вахшийларча содир этилган жиноят “ўргимчак тўри” ва ижтимоий тармоқларда яшин тезлигидек тарқалиб, барчанинг қалбини ларзага солган эди.

Гап шундаки, Булоқбоши туманилик Азизбек 2017 йилнинг 30 декабрь куни хўжаободлик икки аёл, етти ёшли қизча ва олти ойлик чақалоқни ўлдириб, ёқиб юборади. Шу йилнинг 16-май куни эса жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди биноси очиқ суд мажлисида мудҳиш воқеа сабабчисига нисбатан ҳукм ўқилди.

“АЙТАЁТГАН СЎЗЛАРИ ВА ҲАТТИ-ҲАРАКАТИ ЖАҲЛИМНИ ЧИҚАРДИ”

Азизбек АБДУҚАЮМОВ, судланувчи:

- Аслида оилали бўлиб, икки нафар фарзанднинг отаси эдим. “Дамас” автомашинасида киракашлик қилардим. 2016 йил июль ойида Хўжаобод тумани “Хидирша” маҳалласида яшовчи турмушидан ажраган, бир нафар қизи бўлган Феруза исмли аёл билан танишиб, шаръий никоҳ асосида турмуш қурдик. Ундан тез-тез хабар олиб турардим. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, ўғил фарзандли бўлдик ва чақалоққа Муҳаммадали, дея исм қўйдик. Феруза иккимизнинг негадир муносабатларимиз секин-аста совуқлашиб борди. Арзимаган нарса учун ҳам “сен-мен”га бориб, жанжаллашадиган одат чиқардик.

Феруза 2017 йил якунланиб, Янги йил байрамига саноқли дақиқалар қолганида, яъни 30 декабрь куни тушликдан кейин соат 12:00 ларда қўнғироқ қилиб, “Мендан хабар олмаяпсан, жавобимни бер, сен билан қайтиб яшашни хоҳламаяпман”, деди. Унинг бу сўзларини эшитиб, орадан икки соат ўтгач, уйига бордим. Ундан синглиси ва болалар нима қилишаётганини сўрадим. Синглиси Наргизани ювинаётгани, Гулчирой уй ичида ўйнаётгани, Муҳаммадали эса бешикда ухлаётганини таъкидлаб, сўнг қатъий овозда “Жавобимни бер”, деди. Унинг тинмай гапираётганига нуқта қўйиш мақсадида “талоқ” қилдим. Ўғлим Муҳаммадалини кўргани хона томон отланган пайтим у “Энди эшитиб қўй, бешикдаги бола сендан эмас. Уйга кирма, бунга ҳаққинг йўқ. Хонадонинга бориб, яқинларингга бор гапни рўйи-рост айтаман. Сени эрмак учун олиб юргандим. Сенга ўхшаганларни ҳали кўпини ўйнатаман”, деди.

Мен эса унга бу гапларни ҳазил тариқасида айтаётганини таъкидлашини сўрадим. У эса жиддий оҳангда “Ҳазиллашганим йўқ. Қўлингдан келса, сўйиб юбор”, дея ёқамдан олди. Ферузанинг оғзидан чиқаётган сўзлари ва ҳатти-ҳаракати кучли жаҳлимни чиқарди. Шу пайт зинада турган хўжалик пичоғини олиб, унинг томоғига тирадим ва барча айтган гаплари чинлигини сўрадим. У эса ҳаммаси ростлигини, сўйиб юбора олмаслигинимни ва бу иш қўлимдан келмаслигини таъкидлади. Ўша заҳоти қўлимдаги пичоқни Ферузанинг бўйнига тортиб юбордим ва у ерга кучли зарба билан йиқилди. Уни ўлди, деб ўйлаб, кўчага чиқиш учун дарвоза томон юраётганимда синглиси “Ёрдам беринглар”, дея бақирди ва қўшниларни чақира бошлади. Қилган ишим фош бўлиб қолишидан қўрқиб, Наргизанинг ҳам бўйнига пичоқ тортвордим. Ҳали жони узилмаган, аммо қонга беланган Феруза ўрнидан туриб, кўча тарафга югураётганида уни тўхтатиб, яна бир неча жойига пичоқ санчдим. Опа-сингилларнинг жасадини бир хонага қўяётган пайтим ичкари уйдан етти ёшли Гулчирой чиқиб қолди. У бақириб, йиғлаб юборди. Уни “Қизим, қўрқма”, дея юпатишга уриндим ва жасадлар ёнига ётқизиб, уни ҳам ўлдирдим. Кейин учаласининг устига адёл ёпиб қўдим. Шу хонада бешикда ухлаб ётган Муҳаммадали уйғониб кетиб, овозининг борича чинқираб йиғлади. Аввалига бешикни тебратиб, уни ухлатишга ҳаракат қилдим. Лекин чақалоқ йиғидан тўхтамади. Ҳаёлимга Ферузанинг “Бола сендан эмас”, деган фикрлари қуйилиб келди ва гўдакнинг ҳам ҳаётига “нуқта” қўйдим.

Қилган ишларимни билдирмаслик мақсадида кийимларимни тозалаб ювдим, ўзим ҳам тезда чўмилиб, ер ва девордаги қон изларини тозаладим. Уст-бошимни дазмоллаб, қуритиб бўлгач, кийдимда, сўнг пакет ичидан Муҳаммадалидан бошқа қолган барчасининг паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳамда яна бир қанча ҳужжатларни олиб, уларни мурдалар устига ташладим. Шкаф ичидан эса қимматбаҳо телефон аппарати, тилла буюм ва тақинчоқларни олдим. Жасадлар устига печкага уланган шлангни, сўнгра сигарет қолдиғини ташлаб, эшикни ёпиб ҳовлига ошиқдим. Кўчага эса дарвозадан эмас, девор ошиб чиқиб кетдим.

ДЕНГИЗ КЎРИШ ОРЗУСИ

Савдо дўконидан рўзғор учун харид қилган ноз-неъматларни олиб, уйига ювош мушукдек қайтган Азизбек оғилхонадаги молларига ем-ҳашак бериб, рафиқасига бир нечта таниш-билишларидаги насияларини тўлаб келишини айтиб, уйидан чиқиб кетади. Негадир ўша дақиқаларда унинг қалбида мовий денгизни томоша қилиш истаги туғилади. Таниши О.Абдиеванинг олдига бориб, унинг синглиси ишлаётган жойда денгиз бор ёки йўқлигини сўрайди. О.Абдиева эса жон-жигари Россия Федерациясида ишлаши, аммо у меҳнат қилаётган макон атрофида денгиз йўқлигини таъкидлайди. Бу жавобдан қониқмаган Азизбек йўналиш таксилар орқали Тошкентга, ундан кейин эса Сурхондарё вилоятининг Денов туманига дарёни томоша қилиш сари йўл олади. Йўл-йўлакай ҳамроҳларидан Сурхондарёдаги дарё қаттиқ кузатув остида бўлишини эшитиб, дарёни кўриш фикридан қайтади ва Денов туманидаги тилла буюмлар бозорида Ферузанинг уйидан ўғирлаган узук, сирға, занжирнинг айримларини сотади. Воҳадан пойтахтга қайтиб келганидан кейин ҳайдовчилардан қаерда денгиз борлигини сўрайди. “Денгиз Қозоғистонда бор”, дея жавоб берган ҳайдовчи уни “Черняевка” чегара постига олиб боради. Ўша куни Қозоғистон Республикасига ўтиб, икки кундан кейин Актау шаҳрига поезд орқали етиб олади. Актауга боргач, Истанбул шаҳрига харид қилган чиптасини авиа кассага қайтаради. Шу куни Тошкент шаҳрига учадиган самолёт рейси йўқлиги учун Чимкент шаҳрига боради. Денгизни кўриш орзусига айланган Азизбек Каспий денгизи қирғоғига бориб, кенгликларни, сув тўлқинларини қисқа фурсат томоша қилади. Ниятларидан бири амалга ошганидан сўнг унинг виждони қийналдими ёки қилган қотилликларини ўйлаб пушаймон едими, хуллас аэропортга қайтиб, ички ишлар ходимларига учраб, қилмишларини бирма-бир ҳикоя қилиб берди. У дарҳол Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари вакилларига топширилди.

“ШАРЪИЙ НИКОҲ АСОСИДА ЯШАШГАНИДАН ХАБАРИМ БЎЛМАГАН”

Қудратбек ҚАЛАНДАРОВ, гувоҳ:

- Ҳақиқатдан марҳума Феруза Аманова опам, Наргиза Қаландарова синглим, Гулчирой Икромжонова ва Муҳаммадали Икромжонвлар жиянларим эди. Ота-онам 2005 йили ажрашиб кетишганидан сўнг, опам ва синглим онам билан, мен эса дадам билан бирга яшаб келаётгандик. Феруза опам билан муносабатларимиз илиқ эмасди, аммо ундан кунора хабар олиб туришни канда қилмасдим. 2018 йилнинг 5 январь куни аям қўнғироқ қилиб, иккала қизи билан ҳам телефон орқали боғлана олмаётганлигини, шу сабабли мен улардан хабар олиб келишимни таъкидлади. Отамдан йўл кира учун пул олиб, опамнинг уйига кетаётган вақтим аям яна телефон қилди ва тоғам М.Шарипов опамникига йўл олганини айтди. Шу сабаб ўша куни опамникига бормадим. Эртаси куни эса дадам билан бирга бордик. Дарвозанинг қулф эканлигини кўриб, ажабландик ва қўшниларидан сўрадик. Улар ҳам 2017 йил 30 декабрдан бери кўришмаганини, профилатика инспектори Ж.Саттровга хабар беришганини айтишди. Қўшнилардан нарвон олиб, ҳовлига кирдик. Хоналарнинг бирини ёнгани ва уни очиб, ичкарида жигарларимнинг жасадларини ёнган ҳолда ётганини кўриб, карахт бўлиб қолдик. Дастлабки тергов даврида уларни А.Абдуқаюмов ўлдириб, ёқиб юборганини билдим. Илгари уни сира танимасдим ва опам иккисининг шаърий никоҳ асосида яшашганидан ҳам хабарим бўлмаган.

“ТУРМУШ ЎРТОҒИДАН СИРА ШИКОЯТ ҚИЛМАГАН”

Т.ЖАҲОНГИРОВ, гувоҳ, “Ҳидирша” МФЙ раиси:

- Марҳума опа-сингилларни жуда яхши танирдим. Феруза Аманованинг оила аъзолари билан муносабати яхшимаслиги, судланувчи Азизбек Абдуқаюмов билан турмуш қуриб, бирга яшаб келишлари ва ўғил фарзандлари борлигини ўзидан эшитганмиз. У Азизбекдан бирор марта ҳам шикоят қилмаган. Шу йилнинг 6 январь куни марҳума Ферузахоннинг дадаси ва укаси келиб, опа-сингилларнинг қўнғироқларига жавоб беришмаётганини айтишди. Улар ва профилактика инспектори Ж.Сатторов билан биргаликда марҳума истиқомат қилган хонадонга бордик. Уй ичкаридан қулфланганлигини кўрдиб, уларни чақирдик. Аммо ҳеч ким жавоб бермади. Шундан кейин уйга кирдик ва жасадларни кўриб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини зудлик билан чақиртирдик.

ХАЗОНГА АЙЛАНГАН ГУЛДЕК УМР

Очиқ суд мажлисида яна бир қанча жабрланувчи ва гувоҳларнинг фикрлари тингланди. Судланувчи Азизбек ҳам ўша пайтда ғазабдан нима қилаётганини англолмагани, қилган ишидан чин дилдан пушаймон эканлигини билдирди. Афсуски, унинг оҳу-доди, ёлворишлари тўрт инсон ҳаётини қайтариб бера олмайди. Нафс асирига айланиб, айни куч-ғайратга тўлиб, ота-онаси дуоларини олиб, улар орзуларини бажо айлайдиган, фарзандларига тўғри таълим-тарбия бериб, рафиқаси билан ширин ва гўзал ҳаёт кечирадиган даврида гулдек умрини хазонга айлантирди. Оиласи бўла туриб, қинғир йўлга қадам ташлади. Охир-оқибат эса пешонасига жиноятчи тамғаси босилиб, кўпларнинг нафратига учради. У қилмишга яраша жазосини олди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

А.ТЎРАЕВ,

Андижон вилоят суди судьяси.

Миролим ИСАЖОНОВ,

журналист.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.