“Marvel”нинг энг яхши ёвуз қаҳрамонлари рейтинги эълон қилинди

“Marvel”нинг энг яхши ёвуз қаҳрамонлари рейтинги эълон қилинди

“Collider” нашри “Marvel” оламининг энг яхши ёвузлари рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, биринчи ўринни "Қора пантера" фильмида актёр Майкл Бакари Жордан томонидан гавдалантирилган ёвуз қаҳрамон Эрик Киллмонгер эгаллади. Қайд этилишича, ушбу кино қаҳрамон "мантиқий ва оқилона" ўйлайдиган ёвуз сифатида тан олинган.

“Қасоскорлар” ҳамда “Тор саргузаштлари” картиналарида британиялик актёр Том Хиддлстон томонидан гавдалантирилган Локи образи эса иккинчи ўринни забт этди.

Ўргимчак одамни йўқ қилишга уринган актёр Майкл Китон томонидан ўйналган Эдриан Тумс қаҳрамони эса кучли учликка якун ясади.

Шунингдек, энг яхши ёвуз қаҳрамонлар рўйхатига Танос, Эго ҳамда Қизил Бошсуяги (Қасоскорлар) ҳам киритилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!