2024 йил 9 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор аъзолари:
— Мариника Бабаназарова;
— Ферузахон Аҳмедова;
— Суяржон Қурбонқулов;
— Шуҳрат Сирожиддинов;
— Ирода Кенжаева;
— Алишер Исоқбоев;
— Орзигул Қозихонова;
— Шерзодхон Қудратхўжа;
— Гулноза Исмоилова;
— Алишер Усмонқулов;
— Орифжон Бозоров;
— Шуҳрат Жўраев;
— Муяссар Қодирова;
— Эргаш Юсуповларнинг ваколатларини тугатиш бўйича қарорлар қабул қилинди.
— Халмухаммед Палуаниязов (МСК Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори)ни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорлар Сенатга юборилди.
Сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳамда Сайлов кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис палаталари томонидан тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши белгиланган. Шунингдек, уларнинг доимий асосда фаолият юритиши, Марказий сайлов комиссиясининг бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.