Марғилонда Миллий гвардиянинг сохта ходими қўлга олинди
![Марғилонда Миллий гвардиянинг сохта ходими қўлга олинди Марғилонда Миллий гвардиянинг сохта ходими қўлга олинди](/photos/news/vVUnNdXE7pDQ9i8.jpeg)
Марғилонда ўзини хавфсизлик хизмати ходими сифатида кўрсатган формали йигит банкка киришга уринганида қўлга олинди, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.
Миллий гвардия хабарига кўра, кеча соат 9:30 да «Тадбиркорликни ривожлантириш банки»нинг Марғилон шаҳар филиали биносига киришга уринган вақтда Қўриқлаш бўлими ходимлари ушбу қўриқлаш хизмати кийимидаги йигитни қўлга олишган.
У 20 ёшли марғилонлик бўлиб чиқди, унинг Миллий гвардияга алоқаси йўқ.
Фуқаро терговга қадар текширув ўтказиш учун Марғилон ИИБ ходимларига топширилди. Қўлга олинган шахснинг устидаги кийим-кечак ва махсус алоқа воситалари олиб қўйилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).