Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан фуқаролар ва ташкилотларга етказилган зарарни қоплаш тартибига оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ҳужжат учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Қонунга кўра, агар давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида моддий ёки маънавий зарар етказилса, унинг ўрни аввал ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади.
Кейинчалик айбдор мансабдор шахсдан ушбу маблағлар тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олинади.
Парламентда таъкидланишича, мазкур ҳужжат фуқароларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари сабаб етказилган зарар учун давлат томонидан компенсация олиш конституциявий ҳуқуқини кафолатлайди. Шу билан бирга, айбдор мансабдор шахс шахсан жавобгар бўлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.