"Манчестер Юнайтед" Неймарни ижарага олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" Неймарни ижарага олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "ПСЖ"нинг суперюлдузи Неймар билан ёзги трансфер ойнасига трансфер борасида музокараларни бошлади.

L'Equipe нашри хабарига кўра, парижликлар бразилиялик футболчи клуб раҳбарияти ва мураббийининг умидларини оқлай олмагани учун Неймарни шу ёзда сотиш ҳақида ўйламоқда.

Газетанинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" Неймарни ижарага олишни истамоқда, аммо "ПСЖ" уни тўлиқ сотишни талаб қилмоқда.

Бразилиялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!