«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси ва ҳозирги футбол таҳлилчиси Ричард Данн Пеп Гвардиола жамоасидаги марказий ҳимоячилар ҳақида ўз фикрини билдирди.
Жорий йилнинг январ ойида «шаҳарликлар» ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни ўз сафларига қўшиб олишган эди. Уларнинг ёнидан Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, Мануэль Аканжи, Натан Аке ва Жон Стоунс каби марказий ҳимоячилар ҳам жамоа сафида ҳаракат қилмоқда. Аммо охирги икки футболчи — Аке ва Стоунс ҳозирда жароҳатдан тикланмоқда ва умумий ҳисобда 29 та ўйинни ўтказиб юборишди.
Яқин вақтгача Аканжи ҳам елка мускуллари билан боғлиқ муаммолар туфайли икки ойга сафдан чиққан эди. Шу билан бирга, Диаш, Аке ва Аканджи 2027 йилда эркин агент сифатида клубни тарк этишлари мумкин, Стоунснинг шартномаси эса кейинги мавсум якунланади.
Ричард Данн Гвардиоланинг ёш ва тажрибали ҳимоячиларни биргаликда ушлаб туриш кераклиги ҳақидаги фикрига қўшилди:
«Ёш марказий ҳимоячилар жуда яхши бўлиши мумкин, лекин тажриба ҳар доим керак»,— деди у. «Менимча, Ҳусанов “Манчестер”га ўтганидан бери ҳақиқатан ҳам ўзини кўрсата бошлади. Рейсни камроқ кўрдик, лекин у ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. Муаммо шундаки, клубда жуда кўп футболчилар бор ва улардан осонлик билан воз кечиш ёки уларни тезда алмаштириш мумкин эмас.
Агар Стоунс ва Аканжи соғлом ҳолатга қайтса, уларнинг қай даражада яхши эканлигини кўрасиз. Ҳамма билади — улардан яхшироқ ҳимоячилар жуда кам. Шунинг учун сон жиҳатидан оладиган бўлсак, беш нафар марказий ҳимоячи ва икки ёш ҳимоячига эга бўлиш — жуда тўғри ёндашув», — деди Данн.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.