Манба: "Реал" Винисиус билан шартномани узайтирди

Манба: "Реал" Винисиус билан шартномани узайтирди

"Реал"нинг бразилиялик ёш ҳужумчиси Винисиус Жуниор аллақачон "Реал" билан шартномасини узайтирди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 21 ёшли бразилиялик футболчи Мадрид клуби билан янги шартнома имзолаган. Янги шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аммо бу ҳақда фақат июль ойининг бошида расман эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шартномада бир миллиард евро миқдоридаги товон пули кўзда тутилган. Тransfermark портали футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Винисиус Жуниор Испания чемпионатида 35 ўйин ўтказиб, 17 гол ва 10 голга ассистентлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!