Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган вакциналар сони 53,8 миллион дозадан ошди

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган вакциналар сони 53,8 миллион дозадан ошди

2022 йил 21 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138 512 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 5 847 нафарни,

— 2-босқич эмланганлар 19 925 нафарни,

— 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 112 740 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 53 866 968 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 20 333 848 нафарни,

— 2-босқичда эмланганлар 16 496 994 нафарни,

— 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 17 036 126 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент шаҳри (18 140 доза),

Фарғона вилояти (16 463 доза),

Наманган вилояти (13 616 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,8 фоизни ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!