Малика Диананинг ҳеч ким кўрмаган мактублари кимошди савдосига қўйилди

Малика Диананинг ҳеч ким кўрмаган мактублари кимошди савдосига қўйилди

Малика Дианадан оилавий дўсти Рожер Брамблега 1990 йилнинг августидан 1997 йилнинг майигача юборилган номаълум хатлар Англиянинг Корнуол шаҳрида “David Lay” аукционига қўйилди.

Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Мутахассислар ушбу хатларни 30 минг фунт стерлинг (40 минг доллар)га баҳолашмоқда. Ҳаммаси бўлиб, аукционга собиқ малика томонидан ёзилган 30 та мактуб қўйилган.

Таъкидланишича, хатлар Диана вафотидан кейин 23 йил давомида жавонда сақланган. Мактубларда Диананинг турмуш ўртоғи Уэльс шаҳзодаси Чарльз билан ажрашиши, шунингдек, Уэльс маликасининг ўз жонига қасд қилиш истаги ҳақида ёзилган.

Ўзи исмини ошкор қилишни истамаган хатларни кимошди савдоси қўйган фуқаронинг сўзларига кўра, ушбу мактублар Диана ҳақида кўпроқ билиб олишга имкон беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!