Малайзия Толибонни аёлларнинг камситилишини бас қилишга чақирди

Малайзия Толибонни аёлларнинг камситилишини бас қилишга чақирди

Бу ҳақида Малайзия Бош вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси очилишида таъкидлади.

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси очилишида таъкидлаганидек, ҳаракатнинг аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқини поймол этиши нафақат Ислом дини меъёрлари ва БМТ Низомига зид, балки Афғонистон келажагига ҳам таъсир қилади.

У, шунингдек, Афғонистондаги оғир гуманитар вазиятга, 3 йиллик қурғоқчилик ва чигиртка босқинидан келиб чиққан буғдой ҳосилининг қисқарганига эътибор қаратиб, мамлакати афғонларга гуманитар ёрдам жўнатишда давом этишига ишонтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!