Мактаб ўқувчиси телефонини қувватлантириб чўмилаётган вақтда вафот этди

Мактаб ўқувчиси телефонини қувватлантириб чўмилаётган вақтда вафот этди

Новочеркасскда (Россия) шаҳрида яшовчи 13 ёшли ўсмир ҳаммомда телефон орқали гаплашаётган вақтида вафот этди.

Вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларининг билдиришича, ҳолат 21-сентябрга ўтар кечаси юз берган. Маълумотларга кўра, еттинчи синф ўқувчиси чўмилишга ўзи билан телефонини олиб кирган. У гажетни қувватга улаган ва бир вақтнинг ўзида қўл телефони орқали суҳбатлашган.

Аниқланишича, қурилма ваннага тушиб кетган, сувнинг ичида бўлган қиз эса ток уришидан вафот этган.

Тергов қўмитаси вилоят бошқармасининг изоҳ беришича, қиз ўша вақтда қувватланаётган телефонини сувга тушириб юборган.

Ҳозирда ушбу ҳолатга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!