Франция президенти Эммануэл Макрон Исроил диаспора ишлари вазири Амихая Шиклининг мамлакатдаги парламент сайловларига тўғридан-тўғри аралашув сифатида баҳоланган баёнотларидан ғазабланди, дея хабар қилди Axios.
Макрон телефон орқали мулоқот чоғида Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхуга ўз норозилигини билдирган.
Аввалроқ Шикли Франциядаги парламент сайловларида Жордан Барделл ва Марин Ле Пеннинг “Миллий бирлашув” партиясини қўллаб-қувватлаган. Исроил вазири Францияда ўта ўнглар ғалабаси Исроил учун энг афзал эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, Шикли бош вазир Нетаняхунинг бу масалада у билан ҳамфикр эканлигини ҳам айтиб ўтган.
Нашр исроиллик вазирнинг Европа Иттифоқи мамлакатларидаги ўнг партиялар билан яқин алоқаларига эътибор қаратади. Шиклининг май ойида ўта ўнгчилар анжуманида қатнашгани, унда Ле Пен билан суратга тушгани шундан далолат беради.
Франция парламентига навбатдан ташқари сайловларда Ле Пеннинг “Миллий бирлашув” партияси мамлакат Миллий ассамблеясидаги 577 ўриндан 143 тасини қўлга киритиб, учинчи ўринни эгаллади. "Янги халқ фронти" чап қанот коалицияси энг кўп ўринни (182) олди. Иккинчи ўринни эса 168 мандат билан президент Эммануэл Макроннинг «Биргаликда» коалицияси қўлга киритди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.