Маккага ҳаж зиёрати чоғида камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди

Маккага ҳаж зиёрати чоғида камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида Маккага ҳаж зиёрати чоғида камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AFP араб дипломатларига таяниб.

Ҳалок бўлганларнинг 300 дан ортиғи мисрликлардир. Оломондаги тиқилинч пайтида қурбонлардан бири ҳалокатли даражада яраланган.
Шунингдек, камида 60 иорданиялик, 35 тунислик, 11 эронлик ва уч сенегаллик ҳалок бўлган.

Ҳаж вақтида вафот этган зиёратчилар орасида камида тўрт нафар россиялик ҳам бор. Россиянинг Саудия Арабистонидаги бош консуллиги уларнинг «табиий сабабларга кўра» вафот этганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Маккага зиёрат жума куни бошланди. Душанба куни Катта масжидда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича деярли 52 даражага етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!