Мажбурий обуна: Тошкентда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланмоқда

A A A
Мажбурий обуна: Тошкентда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланмоқда

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида халқ таълими ходимлари 2019 йил учун ўндан ошиқ газета-журналга обуна бўлишга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Turon24 ўз манбасига таяниб хабар берди.

Бекобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари учун обуна бўйича тақсимот жадвали ишлаб чиқилган. Тақсимотда «Маърифат», «Учитель Узбекистана», «Халқ сўзи», «Тошкент ҳақиқати», «Ташкентская правда», «Бекобод овози», «Педагог минбари» («Тарих», «Математика», «Физика», «Кимё», «Биология» номли иловалари билан), «Тил ва адабиёт таълими», «Народное слово» сингари нашрларга қайси мактаб нечтадан обуна бўлиши аниқ белгилаб қўйилган.

Хусусан, Бекобод туманидаги 1-мактаб «Маърифат»га – 25 та, «Учитель Узбекистана»га – 8 та, «Халқ сўзи»га – 8 та, «Народное слово»га – 4 та, «Тошкент ҳақиқати»га – 16 та, «Ташкентская правда»га – 4 та, «Бекобод овози»га – 49 та, «Тил ва адабиёт таълими»га – 4 тадан обуна бўлиши керак. Бундан ташқари, «Педагог минбари»нинг «Математика» фани бўйича иловасига – 4 та, «Тарих» ва «Физика» фанлари бўйича иловаларига – 2 тадан, «Кимё» ҳамда «Биология» фанлари бўйича иловаларга 1 тадан нусхада обуна бўлиши керак. Жадвалга кўра 1-мактабга жами 129 та нусхадаги газета-журналга обуна бўлиш мажбурият қилиб берилган.

«Обуна пули ўқитувчиларнинг ойлигидан босиб қолинади, бунинг учун розилигимиз сўраб ҳам ўтирилмайди, – дейди исми ошкор этилишини истамаган Бекобод туманидаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи. – Ўтган йили ҳар ойда ойлигимизнинг 10-15 фоизини обуна учун олиб қолишган. Бу йил ҳам шундай бўлса керак. Ҳозирча кимга неча сўмдан тушиши тақсимланганича йўқ».

Тақсимотга 57 та мактаб киритилган бўлиб, уларда 2069 нафар ходим ишлаши кўрсатиб ўтилган. Ушбу мактабларда ишловчи ходимлар 2019 йил учун жами 3417 нусхадаги газета-журналга обуна бўлишга мажбур.

Тақсимот Бекобод тумани халқ таълими бўлимининг 2018 йил 30 октябрдаги 01-650/18-сонли хатига илова қилинган. Тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари номига юборилган хатда обунани тақсимот жадвали асосида ташкил этиш сўралган. Хатга туман халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Соибназаров имзо чеккан.

«Мажбурий обунага ҳеч бир мактаб директори ёки ўқитувчи қаршилик кўрсатолмайди, – дейди Turon24 билан суҳбатлашган, аммо хавфсизлиги учун исмини очиқ айтмаган манба. – Бу борада ҳеч қаерга мурожаат қилиб ҳам бўлмайди. Топшириқ халқ таълими бўлимидан келгач, ким ҳам қаршилик қила оларди?! Кўпчилик ўқитувчиларни қўрқоқ, ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашишни билмайди, деб ўйлайди. Битта шу мактабдан бериладиган ойликка қараб қолгандан кейин қандай ҳам қарши чиқсин?! ХТБ мудирига қарши чиқиб ишдан бўшатилса, тумандаги ҳеч бир мактабга ишга киролмайди».

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда мажбурий обуна, турли хил тадбирларга мажбурий чипталар сотиш, маошидан яна бошқа турли мажбурий ушланмалар олиб қолиниши натижасида ўқитувчиларнинг шусиз ҳам кам бўлган ойлик маошлари уларнинг қўлигача ундан-да камайиб етиб бораётганини танқид қилган эди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ОАВга берган интервьюсида ўқитувчиларнинг маошидан турли мақсадларда (газета ва журналларга мажбурий обуна, аванс, коммунал тўловлар, турли тадбирлар чипталарига ва б.) мажбурий равишда пул олиб қолиш ҳам тақиқланишини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Тошкентда 49 ёшли шилқим қайнота қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт туманида кўриб чиқилди.

Россия қозоғистонликларни киритмаяпти

Қозоғистонликлар Россияга киришда тобора кўпроқ тақиқ олмоқда. "Адолат йўли" уюшмаси ижрочи директори Дидар Смагулов шундай вазиятга дуч келди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Трамп Россия ва Хитой билан катта келишув тузмоқчи – New York Times

Нашрга кўра, буларнинг барчаси янги уч қутбли дунё тизимини шакллантиришга бўлган интилишдан далолат беради.

Филипп Киркоровнинг касалхонага ётқизилганидан кейинги аҳволи маълум бўлди

Бу ҳақда Телеграмдаги Маш канали тиббиёт доираларидаги манбасига таяниб хабар берди. Маълумотларга кўра, хонанда соғайиб бормоқда.

Трамп Канада ҳукуматини ўйлантириб қўйди

Трампнинг сўзларига кўра, Оттава бу таклифни кўриб чиқмоқда.

Украина ҳарбийлари эҳтимолий тинчлик музокаралари ҳақида нима демоқда?

Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳақида сўз борар экан, украиналик уч нафар фаол ҳарбий хизматчи ўз фикрларини BILD билан ўртоқлашди.

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёр

АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Аргентина президенти Хавер Милей АҚШ вазирини олтин бензин арра билан кутиб олди — сиёсатда янги рамз!

27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.

Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда

Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.

Наркоз остида зўрланган болалар: жарроҳ 20 йилга қамалди

Шифокор 299 нафар беморга нисбатан зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этган, уларнинг 256 нафари 15 ёшдан кичик болалар бўлган.

Трамп Нетаняҳуни огоҳлантирди

Эронга қарши ҳар қандай ҳаракат музокараларни издан чиқариши мумкин.

Путиннинг Украина урушини тўхтатиш учун қўйган қатъий талаблари ошкор бўлди!

Путин Украина урушини тўхтатиш учун Ғарбдан ёзма мажбурият талаб қилмоқда!

“Украина NATO саммитида бўлмаса, Путин ютади”

Украина июн ойида ўтказиладиган NATO саммитида иштирок этиши керак.

Берлиндан "узоқ масофали салом"

Украинада немис қуроллари ишлаб чиқарилади — Германиядан тарихий қадам.

Яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз бериши мумкин

USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.

Францияда эвтаназия ҳақида қонун қабул қилинди

Франция Миллий Ассамблеясининг 305 нафар аъзоси шифокорлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишни қўллаб-қувватлаган

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Шунингдек, воқеа юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган

“Қамчиқ” довонида “Gentra” хандаққа тушиб кетди

Яна бир автомобиль – “Мерседес” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.