«Мажбурий обуна қилдиришса, менга айт. Ўзим таъзирини бераман, қаҳрамон бўламан...»

A A A
«Мажбурий обуна қилдиришса, менга айт. Ўзим таъзирини бераман, қаҳрамон бўламан...»

МАТБУОТ САҲИФАЛАРИДА 

​«ДИНОЗАВР»

* Биз матбуот дўконларида ижтимоий-сиёсий нашрларнинг бўлмаслигига ўрганиб қолдик... 

* Бозорларда, гавжум жойларда бундай нашрларнинг ерга ёйиб сотишаётганига кўникмадик, учратмадик... 

* Автобусларда, автотураргоҳларда ёш болаларнинг шов-шувли, жиддий мақолалар ҳақида бонг ургани ҳақида эшитмадик... 

* ТВда расмий нашрларнинг рекламаси, шарҳи берилмади... 

Бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди. Чунки муассиси бўлган нашрлар "кўчада" қолмасди... 

Расмий-сиёсий нашрлар "индамайгина", "ими-жимида" ташкилотларга кириб борди. Давлат ташкилотиман, деган борки, йилнинг сўнгги чорагида обуна муаммосига дуч келди. Газетага муаммо, деб қаралди. Бунинг кўплаб асосли омиллари бор, албатта. 

"Жиддий" газеталар ўта жиддийлашиб кетди. Кам эшитадиган, кўп гапирадиган бўлиб қолди. Орол қуриб борди, нашрлар саҳифаларини сув босди... Катта ёзувчи айтганидек, мазмун деган нарса бир пақир сувнинг устида сузиб юрган ёғга ўхшаб қолди. Нашрларимиз кўпинча жиддий ташкилотларнинг ҳисоботи, меъдага тегадиган тадбирлари билан тўйинди. Ходимлар қарға "қағ" этганда босиладиган танқидий, таҳлилий материаллар билан газетхонни ушлаб туришига ишонди. Журналист муаммони излаб борганидан кўра, муаммо журналистни излаб келган ҳолатлар кўп бўлди. Бундай мурожаатларга жавобан ҳафсала қилган таҳририятлар бўлди. Муаммони бориб ўрганди, ечим топди.

Ва бу ҳаракатлар бизни ҳаракатсизликка ўргатиб қўйди.

Бу уринишлар билан газета қилиб бўлмас экан. Бундай газеталарни одамлар ўз истаги билан ўқимас экан. Матбуот дўконидан изламас экан.

Натижа эса бугун кўпчилигимизга маълум. 

УЙҚУ УЙFОТДИ... 

Расмий босма нашрларнинг узоқ уйқуси интернетни уйғотиб юборди. Биз кеча тан олмаганимиз, тасаввур қилолмаганимиз учун бугун уялиб қоляпмиз. Техника – бу техника, тараққиёт – бу тараққиёт! 

Инсоният йўқолиб кетган турлар ҳақида гапирганда, одатда динозаврлар ва мамонтларни эсга олади. Чунки улар ҳажман катта. Шу сабаб, бизга қизиқ туюлади. Ва уларни ўзимизча "соғиниб" ҳам қўямиз. Кино ва мультфильмларда, бадиий асарларда гавдалантирамиз. Инсониятни шафқатсизликда, табиат кушандаси сифатида айблаймиз. Бугунги кунда йўқолиб бораётган турлар фожиасида ҳам инсонни айблаймиз. 

Ўзи шунақа, йўқотилгач, қадри билинади. 

Нима бўпти, газета ҳам бугунги динозавр! Одамларни орасига сиғмаяпти. Ҳажман катталиги, йўқ, ҳажман мавжудлиги билан бизни қийнаяпти. Миллионлаб дарахтларни "еяпти" (!) Юз минглаб одамларнинг чўнтагига ўғриларча қўл соляпти. Ойлигига кўз тикяпти. 

Хулоса қилганлар ҳам бор: газета-динозавр – бу қандайдир номаълум тур. Қачон пайдо бўлганиям номаълум ва у албатта, йўқолиши керак! У соғиб бўлинган сигир. Икки аср сут берди ахир, қариди-да! Ахборотни энди ТВ, радио, интернет ҳам бера олади. 

ЭСКИ ОДАМЛАР

Яқинда тўқсонга яқинлашиб қолган фахрий журналист Гадой Мелиев келди. Бу одам камина туғилмасидан қирқ йиллар аввал газетачиликни бошлаган: – Болам, газетани соғинаман-да. Ҳеч нарса газетанинг ўрнини босолмаса керак. Анчадан бери келолмагандим, мана, маҳалладан янгиликлар, яхши хабарлар олиб келдим. Газетада беринг, ўқиб бир хурсанд бўлишсин! 

Шокир Шералиев – бу одам бир пайтлар анча-мунча юраги ботирлар ҳам қўл урмаган ишни амалга оширган. Ўзи туғилиб ўсмаган, мушугиям адашмаган чекка бир туманга бориб туман газетасини ташкил қилган. Ўша газетани ўқиб, маърифатли бўлганлар бугун жуда катта одам. Шокир акани танимасаям керак. "Туманда ўзи биргина оммавий ахборот воситаси бор. Маҳаллий хабарлар, янгилик ва муаммоларни шу орқали ўқияпмиз. Ёнимиздаги одамлар, аниқроғи, биз ҳақимизда Тошкентдан келиб ёзишмайди-ку. Бунинг имконияти ҳам йўқ. Кулмасангиз айтай, камига мен интернетни тушунмайман. Маҳаллада телефондан шунчаки, фойдаланиш учун ҳам "антенна" излаймиз..." деди устоз. 

Ҳасан Султонов – "Олтин қалам" халқаро кўрик-танлови соҳиби. Моҳир карикатурачи. "Муштум"ни узоқ йиллар, ҳозир ҳам "гуллатаётган" рассомлардан бири. Жомбойлик бўлгани учун ҳазил-чин шарт қўйдик: "Ёки бизгаям карикатура чизиб берасиз ёки кўчиб кетасиз!" "Шарт"ни қабул қилди. Ҳозир бу одам таҳририятнинг ўз ходимига айланиб қолди. Fоя ва таклифларимизни истаганимиздан-да яхшироқ акс эттиряпти. Ҳар битта карикатурасидан кейин таҳририятга "каттакон"лардан қўнғироқ бўлиб турибди. "Илҳом қуйилиб келяпти. Ўзимни ёшаргандай сезяпман. Мени Жомбойга қайтадан танитиб юбордиларинг, машҳур бўлиб кетдим..." дейди Ҳасан ака. 

Бу тоифа кишиларни биргина Жомбойнинг ўзида истаганча санаш имкониятимиз бор. Улар ҳозир ҳам биз, набиралари тенги авлод билан елкадош. 

Афсуски, уларнинг ҳеч бири бугун интернетни билмайди. Улар динозавр даврида яшашган, ишлашган... 

Таҳририят қошида ташкил этилган "Парвоз" тўгарагида ҳам қирққа яқин ёшлар мақола, шеър ва ҳикояси билан қатнашиб турибди. Айримларининг қўлида замонавий телефони, интернетга кириш имконияти бўлсаям, ҳозирча улар шу ерда, ёнимизда. 

ЖАРАЁН БОРМИ – ҲАЁТ БОР

Устозимиз айтарди: "Мақола тайёрламоқчи бўлган жойингда қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган бўлса, буни инобатга ол. Тартибсизлик, пала-партишлик бартараф этилаётганини кўрдинг, ишондингми, у ерда сен қиладиган иш қолмади. Муҳими, муаммо бартараф этиляпти. Жараён кетаётганда, уларнинг устига чиқиб тепиш шарт эмас..."

Бугун ўзбек босма оммавий ахборот воситаларида тикланиш жараёни кетяпти. 

Нашрлар эски ақидаларидан воз кечяпти. (Воз кечмаётганлар бўлса, улар ҳам янгича ишлашга эртага эмас, бугун ўтиши керак). 

Масалан, биринчи марта Самарқанд вилоятидаги "Зарафшон" газетаси обуна уюштирган ташкилотларга қимматбаҳо совғалар ваъда қилди. Ваҳоланки, ҳар йили соҳа фахрийлари, элликка яқин пенсионерлар таҳририят ҳисобидан обуна қилиб бериларди. 

Навоий вилояти Кармана тумани "Кармана овози" газетаси обуна бўлган ташкилотларга китоб совға қилишни таклиф қилди. 

Яна бир қатор таҳририятлар (имконияти бори) газетани обуначига ўзи етказиб беришни режалаштириб турибди. Халққа яқин бўламиз, обуначининг фикрини, таклифини оламиз. Жойлардан хабарларимиз кўпаяди, деган фикрда. 

Бошқа бир нашр газетани бозорларда, аҳоли гавжум жойларда жарчилар орқали сотишни ўйлаяпти. 

Биз билмаган, эшитмаган лойиҳаларни ўйлаётганлар топилади, албатта. Бозор талаби, замон талаби – шу. 

Босма нашрларнинг сўнгги икки йилда анча жонлангани, таҳлилий-танқидий хабарларнинг кўпайгани, хабар ва янгиликларни веб-сайт, турли ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бериб бораётгани эса изоҳ талаб қиладиган масала ҳам эмас. (Қолаверса, узоқ йиллар давомида кузатилган ўлик сукунат фақат босма ОАВларга эмас, ТВ, радиога ҳам бирдек тегишли). 

Шу пайтгача бундай ҳаракатлар деярли бўлмаган. Хўш, газеталарнинг янгича ишлаш тартибига ўтаётгани, замон талабларини ўзига сингдираётгани – бу тикланиш жараёни бўлмай, нима? Бу ҳаракатларга исталган тизимда бўлаётган ислоҳотлар каби қараш керак, холос. Ушбу вазиятда соҳанинг устига чиқиб тепиш эмас, жўяли, асосли, мантиқли таклифлар бериш ақлли одамнинг ишидир. 

ГАЗЕТАФОБИЯ

Яқинда мажбурий обунага йўл қўйгани учун Бекобод туман халқ таълими бўлими мудири ишдан олинди. Бу хабар ишини яхши кўрадиган ҳар қандай ташкилот раҳбарини сергаклантирди. Газетани, деб ишдан кетишни ким ҳам хоҳларди! 

Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Энди халқ таълими бўлими мудирлари, борингки, исталган ташкилот раҳбари ходимига "Газета ўқинг", деёлмайдиган даражада қўрқиб қолмадимикан? 

Бизнингча, газетафобия шу тахлит ривожлантириб борилса, босма нашрлар шу йилнинг ўзидаёқ жуда оғир ҳолатга тушиб қолиши аниқ. Чунки биз "Мажбурий обуна қилдиришса, пахтани мажбурий тердиришса, менга айт. Ўзим таъзирини бераман, қаҳрамон бўламан" деяпмиз. Аммо "Виждон ва ақл тарозиси билан ўйла. Пахтани фурсати келиб сенинг ёрдамингсиз ҳам териб олишлари мумкин. Ҳозирча қалб амри билан пахта тер, шундаям текинга эмас. Борки, газета ўқи. Савиянг, салоҳиятинг учун. Соҳангни яхши мутахассиси бўлишинг учун бу ҳам бир манба", демаяпмиз. 

ХУЛОСА 

Босма нашрларда ишлаётганлар мажбурий обуна тарафдори эмас. Тўғри, шу пайтгача механизм шундай ишлаб келганди. Энди ўша ҳалқа узиб қўйилди. Демак, энди газета ходимининг меҳнати янада оғирроқ, залворлироқ бўлади. 

Дунёда газета ўқиляпти. Қайсидир мамлакатда юз кишидан уч-беш киши, бошқасида эллик ва ундан ортиқроқ киши газета ўқийди. Аммо биз қандай давлатга айланганимиз маъқул? Ўқийдиган, онгли тарзда мутолаа қиладиган жамиятгами ёки осонгина газетадан воз кечадиган миллатгами? 

Инсонга бериладиган энг эски ва дастлабки савол: "Хўш, ким бўлмоқчимиз?!" 

Исомиддин Пўлатов,

журналист

Манба: “Жомбой тонги” газетаси

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон АҚШ президентининг янги таҳдидларига жавоб қайтарди

Трампнинг таҳдидлари ва АҚШнинг Харг оролига берган зарбаларидан сўнг, Эрон Яқин Шарқдаги нефт-газ ва энергетика инфратузилмасини бутунлай йўқ қилиш ҳамда Боб ал-Мандеб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

“Барса” машҳур футболчисидан воз кечадиган бўлди

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг франциялик легионери Жюль Кунденинг клубдан кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас, аксинчи унинг трансферини қўллаб-қувватлайди.

Трамп истеъфога чиқади(ми)?

Трампни рақиблари унинг Эронга қилган таҳдидларидан сўнг, президентни “руҳий жиҳатдан носоғлом” деб атаб, уни истеъфосини талаб қилишмоқда.

Трамп Эроннинг "ғалабаси" ҳақидаги даъвосидан ғазабланди

Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзди.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.