Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликларининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспексиясининг 25.05.2022 йилдаги “Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарори”га асосан қарздор “ERIELL OSME DMCC” (ОАЭ) дан 10 млрд. 665 млн. 874 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди ва шу куннинг ўзида “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, томонларга юборилди.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “ERIELL OSME DMCC”нинг ҳисоб рақамларидан инкассо топширикномаси орқали 10 млрд. 665 млн. 874 минг сўм миқдоридаги маблағ ундирилиб, бюджет ҳисоб рақамларига кўчириб берилди ва ижро ҳужжати иш юритувидан тамомланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.