Маҳмуд Муродов Отабек Умаровни анчадан буён таниши ва ўзаро муносабатлари ҳақида гапирди

Маҳмуд Муродов Отабек Умаровни анчадан буён таниши ва ўзаро муносабатлари ҳақида гапирди

UFC устаси Маҳмуд Муродов Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров билан икки йилдан буён танишлигини ва унинг ёрдами билан Ўзбекистонда спорт соҳаси ривожланганини айтди. У бу ҳақда «Tabloid»га берган интервьюсида гапириб берди, деб ёзмоқда "TEZNEWS"

Маҳмуд Муродов шунингдек, бундан олдин Ўзбекистонда спортнинг ривожланиш учун ҳозирги каби имконият бўлмаганлигини таъкидлаган.

«ММА ассоциациясининг Ўзбекистондаги улкан ҳиссаси ва ривожланиши учун Отабекдан миннатдорман. Мен спортни бошлаганимда бундай заллар йўқ эди, қаранг, энди маҳаллаларда ҳам спорт майдончалари ташкил этилмоқда. Ҳар гал Ўзбекистонга келганимда мен бундан ҳайратланаман», — дейди Муродов.

Шунингдек, спортчи ўзининг "Instagram" саҳифасида Отабек Умаров билан бирга тушган суратини жойлаган ва унинг изоҳига Умаровга ўхшаган инсонлар туфайли ўзбек спорти ривожланиб бораётганлигини ёзиб қолдирган:

«Сиз билан шахсан танишганимдан жуда хурсандман. Сизга ўхшаган инсонлар туфайли ўзбек спорти ривожланиб бормоқда. Олдимизда улкан режалар турибди ва сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан улар албатта амалга ошади. Сизга сиҳат-саломатлик тилаяман, ва яна бир бор катта раҳмат айтаман!»

Бундан ташқари, UFC устаси суҳбат давомида Ўзбекистонга тез-тез келиш истаги борлигини таъкидлаган, аммо иш жадвали зичлиги туфайли у бундай имкониятга эга эмаслигини билдирган. Муродовнинг айтишича, у яқинда мамлакатга икки ойга келиб, ўз лойиҳаси устида ишлашни режалаштирмоқда. Яъни у 2021 йил болалар учун ўз спорт академиясини очиш истагида.

Спортчининг таъкидлашича, у бутун Ўзбекистон бўйлаб спорт мактабларини очишни орзу қилади, шунда болалар кўпроқ спорт билан шуғулланади ва ижтимоий тармоқларда кам вақт сарфлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!