Лукашенко бугун қонунни очиқчасига бузгани маълум бўлди

Лукашенко бугун қонунни очиқчасига бузгани маълум бўлди

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко инаугурация пайтида қонунни бузди. Бу ҳақда «Некста» (Nexta) телеграм канали хабар бермоқда.

9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди. Расмий натижаларга кўра, Лукашенко ғолиб бўлди (80,1% овоз). Овоз бериш тугагандан сўнг Беларусь шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари бошланди. Бугун Лукашенконинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари бу ҳақда фақат маросим тугаганидан сўнг хабар беришди.

Телеграм каналга кўра, Лукашенконинг инаугурацияси пайтида давлатнинг «Беларусь 1» ва "ОНТ" телеканаллари рус сериалларини намойиш қилган. Амалдаги қонунчиликка кўра эса президентнинг инаугурация маросими тўғридан-тўғри намойиш этилиши керак эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!