Лукашенко: Беларус Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб билади

Лукашенко: Беларус Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб билади

Беларус раҳбари Александр Лукашенко Беларус Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори деб билишини айтди.

Қайд этилишича, у бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилган.

“Беларус Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги асосий ҳамкор сифатида қарайди ва ЕОИИда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликда мамлакат иқтисодиётининг тўлиқ иштирокини таъминлашга тайёр”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, гап Ўзбекистоннинг Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлаши ҳақида ҳам борди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!