Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона пости орқали кириб келган Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1983 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли тиббий ускуналар кўздан кечирилди. Натижада ушбу ускуналар ичига яширилган, умумий баҳоси 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 4,206 кг “Мефедрон” ҳамда 3,970 кг “Алъфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи, 1992, 1993, 1995 ҳамда 2000 йилларда туғилган 5 нафар фуқаро ҳам қўлга олинди.
Маълум бўлишича, улар “Телеграм” мессенжери орқали наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи Россия Федерацияси фуқароси кўрсатмаларини бажариб келишган.
“Навоий” чегара божхона постида фош этилган бошқа ҳолатда эса, 1980 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан аравакаш сифатида ёлланган шахс Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга газ плитасини олиб кирган вақтида тўхтатилиб текширилди. Натижада, газ плитаси ичида 1,985 кг “Алъфа-ПВП” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 2006 й.т. шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.