Лондон клуби Тухель билан музокараларни бошлади

Лондон клуби Тухель билан музокараларни бошлади

Томас Тухель 2023/2024 йилги мавсум охирида "Бавария"да мураббийлик курсисини тарк этади - бу ҳақда февраль ойида маълум қилинган эди. Немис мутахассиси Премьер-лигага қайтиши мумкин ва у аввалроқ Англияда яна ишлаш истаги ҳақида гапирган эди.

Transfer News Live нашрининг журналист Алекс Крукга таяниб хабар беришича, "Вест Хэм" спорт директори Тим Стейдтен Томас Тухель билан яқин муносабатларни сақлаб турибди. Лондон клуби ёзда мураббийга иш таклиф қилиши мумкин.

Манбанинг қайд этишича, Дэвид Мойеснинг «Вест Хэм»ни тарк этиши эҳтимоли тобора ортиб бормоқда.

“Вест Хэм” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда бораётганини қўшимча қилиб ўтамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!