Исроил ҳудудини ўққа тутишнинг қайта бошланиши янги бузғунчи урушга олиб келиши мумкин.
Ливан бош вазири Наваф Салом Ливандан Исроил томон ўққа тутилишининг қайта бошланиши ҳалокатли урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У Ливан жанубидан Исроилнинг шимолидаги Метула шаҳри томон учта ракета учирилишини шундай изоҳлади.
“Жанубий чегарада жанговар ҳаракатларнинг қайта бошланиши мамлакатни янги урушга олиб келиши мумкин, бу эса Ливан ва унинг халқига фалокат келтириши мумкин”, деди Салам.
Бош вазир мудофаа вазири Мишел Менассега жанубий чегарада хавфсизликни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришни топширди. Унинг таъкидлашича, "фақат давлат уруш ва тинчлик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга".
Аввалроқ Исроил ҳарбийлари 2024 йил ноябридан бери Ливандан биринчи марта ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эди. Метула шаҳри ҳудудида учта снаряд тутиб олинди. Бунга жавобан Исроил ҳарбийлари кескин жавоб чоралари билан таҳдид қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.