Литва Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг вақтинчалик ишлар юритувчисига нота топширди, бу нота Украина шаҳарларига Россия Қуролли Кучлари томонидан давом этаётган оммавий зарбалар муносабати билан берилди.
Литва МИДнинг баёнотида қайд этилишича:
* 12 январь куни нота Россиянинг вақтинчалик ишлар юритувчисига топширилган.
* Нотада бу зарбаларнинг асосий мақсади тинч аҳолини ўлдириш ва фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилиш орқали украин жамиятини қўрқитиш экани таъкидланган.
* Ҳужумлар орасида Киев ва Қривой Рогдаги турар жойлар, шунингдек Қатар элчихонасига етказилган зарар қайд қилинган.
* Львов вилоятида, ЕИ ва НАТО чегаралари яқинида ядровий қурол ташийдиган ракеталардан фойдаланиш Украина, Европа ва бутун дунё хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши таъкидланган.
* Литва тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга ва фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш халқаро гуманитар қонунларнинг жиддий бузилиши эканини ва бу ҳарбий жиноят сифатида баҳоланиши мумкинлигини айтади.
* Литва ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш, хорижий қўшинларни Украинадан олиб чиқиш ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилади.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.