Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми сайловолди кампаниясидаги ваъдаларига қарамай, Хитойнинг уйғур мусулмон озлигига нисбатан муносабатини геноцид деб эълон қилиш режасидан воз кечди, деб ёзмоқда The Guardian.
2023 йилнинг март ойида Лэмми агар сайловда ғалаба қозонса, Лейбористлар Хитой уйғурларга қарши «геноцид» уюштираётганини даъво қилиш учун қонуний йўллардан фойдаланишини айтган, бунинг учун шериклари билан кўп томонлама ҳамкорлик қилишга ваъда берганди. Аммо Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда ҳукумат Британиянинг Хитой билан муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилаётгани учун бундай ёндашувдан узоқлашди.
Британия ҳукуматидаги манбанинг The Guardian нашрига айтишича, “геноцид – ваколатли халқаро судлар томонидан қабул қилиниши керак бўлган қарор”. 2021 йилда Лейбористлар партияси вакили бу масалани халқаро судларга топширишнинг ўзи етарли эмаслигини, чунки бунинг учун Хитой розилиги керак бўлиши айтганди.
Британиянинг янги ҳукумати сайловдаги ваъдаларидан биринчи марта воз кечаётгани йўқ. Аввалроқ Британия бош вазири Кей Стармер июнь ойида партия манифести эълон қилингани, лейбористлар ўз сайловчиларига "Фаластин давлатчилигини, бу Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқи"ни тан олишга ваъда берганига қарамай Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди.
Ўтган ҳафта Европарламент Хитойнинг уйғурларга нисбатан қийноқларини қоралаб, ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирувчи янги резолюция қабул қилди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.