22 октябр куни Алексей Навалнийнинг “Патриот” китоби бир вақтнинг ўзида 26 тилда, жумладан, рус тилида ҳам нашр этилади. Бу сиёсатчининг автобиографияси ва унинг 2021 йил январ ойида Шереметево аэропортида ҳибсга олинганидан кейин қамоқхонада ёзган кундаликларининг жамланмасидир. Навалний бу кундаликларни 2024 йил 16 февралда Харп қишлоғидаги колонияда вафот этгунига қадар ёзган. Китоб чиқиши арафасида унинг рафиқаси Юлия Навалная BBC'га интервью берди.
Навалная турмуш ўртоғини йўқотиш қайғусини енгишда унга нима ёрдам бераётганини, келажагини қандай кўришини айтди ва ватанига қайтгач, Россия президентлигига номзодини қўйиш режасини маълум қилди.
"Мен Путиннинг Россия “подшоҳлиги”дан рус қамоқхонасининг оддий маҳбусига айланишини истайман", деди Юлия Навалная интервьюда. Унинг сўзларига кўра, Алексей Навалнийнинг Россия колониясида вафот этишидан бир кун олдин унга эрининг яқинда озод этилиши айтилган: "Мен Путин билан музокаралар олиб борилганида, у доимо ёлғон гапираётганини биламан. Биз алмашинувга жуда яқин эканлигимизни ҳам, лекин ҳаммаси бир кунда ўзгариши мумкинлигини ҳам билардим".
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Якшанба куни эрталаб Украина 100 дан ортиқ дронларни Россиянинг ғарбий қисмидаги нишонларга, шу жумладан Москвага учирди, ҳар икки давлат расмийлари буни тасдиқлади.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.
Ҳиндистонда мамлакат пойтахти Янги Деҳлидан оқиб ўтадиган муқаддас Ямуна дарёси қалин заҳарли кўпик қатлами билан қопланган. Бу ҳақда Hindustan Times (HT) ёзади.