Лайло Ҳасанова Болгариядаги ЖЧда энг яхши таэквондочи деб топилди

Лайло Ҳасанова Болгариядаги ЖЧда энг яхши таэквондочи деб топилди

Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

София шаҳридаги таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 16 нафар ўзбекистонлик таэквондочи иштирок этди ва уларнинг 10 нафари совриндор бўлди.

“Лайло Ҳасанова барча рақибаларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди. Мусобақа ташкилотчилари айнан Ҳасановани “Энг яхши қиз таэквондочи” деб топишди”, - дейилган хабарда.

Дилмурод Маъруфжонов кумуш, София Хан, Аҳаджон Мухторов, Жавоҳир Ҳидоятов, Нигора Аъзамжонова, Омина Эргашева, Розалина Толибжанова, Оминахон Камалова ва Мубина Бобосаидова эса бронза медалига сазовор бўлишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!