Лавровнинг Украина учун хавфсизлик кафолатларига оид баёнотлари Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокараларда келишмовчиликларга сабаб бўлди — Bloomberg
Нашрнинг европалик амалдорга таяниб ёзишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун хавфсизлик кафолатлари "Россияни яккалаш қилиш мантиғи асосида қурилса, уларни қатъиян рад этамиз", деган ва бу фикрлар Россия ҳамда АҚШ ўртасидаги музокараларни деярли издан чиқарган.
"Энди Кремл Оқ уйни хавфсизлик кафолатларидан воз кечишга ва Россия ҳамда Украина ўртасидаги учрашув даражасини президентлардан пастроқ лавозимли амалдорларгача туширишга кўндиришга ҳаракат қилиши мумкин. Бу орқали Қўшма Штатларнинг янги санкцияларидан қочиш мақсад қилинган", дея ёзмоқда Bloomberg.
Агентлик билан суҳбатлашган бир неча юқори лавозимли европалик амалдорлар ҳамда дипломатлар Лавровнинг баёнотларини жараённи чўзиш уринишлари сифатида баҳоламоқда ва Путиннинг Украина билан тинчлик келишуви тузишга тайёрлигига шубҳа билдирмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.