Лавров Арманистоннинг КХШТдан чиқиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Лавров Арманистоннинг КХШТдан чиқиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Ереваннинг КХШТдан чиқиш имконияти ҳақидаги баёнотлари суверен танловдир, аммо Москва “вақтинчалик маъмуриятлар” Россия ва Арманистон ўртасидаги алоқаларни бузмаслигига умид қилмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Сочидаги матубуот анжуманида. РИА Новости хабарига асосан.

“Агар Арманистоннинг баъзи раҳбарлари эълон қилганидек, энди Россия ва КХШТдан кўнгли қолиб, ўз ҳамкасбларидан ўз хавфсизлигини мустаҳкамлашга интилишса, бу унинг суверен танлови, Арманистон раҳбариятининг танловидир. Умид қиламанки, рус халқи... ва арман халқи ўртасида асрлар давомида мавжуд бўлган алоқаларни ҳеч қандай вақтинчалик маъмуриятлар йўқ қила олмайди, — деди у Валдай халқаро клуби йиғилиши якунида журналистларга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!