Латвия Россия билан чегарада хавфсизлик инфратузилмасини қуришни тезлаштирмоқчи

Латвия Россия билан чегарада хавфсизлик инфратузилмасини қуришни тезлаштирмоқчи. Бу ҳақда Delfi ёзади.
Россия билан қуруқликдаги чегарада қурилиш ишларини тезлаштириш учун армияни жалб қилиш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, Латвия қуролли кучлари кўмагида узунлиги 11,07 ва 8,45 км бўлган иккита тўсиқ участкаси қурилиши мумкин. Умуман олганда, гап Россия билан чегарада 180 км узунликдаги ҳимоя тўсиқлари қурилиши ҳақида кетмоқда.
Чегаранинг 53 километрида чегара қўриқлаш инфратузилмаси бўлади. Буни қилиш тўғрисидаги қарор Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин қабул қилинди. Керакли майдонлар аллақачон ўрмонлардан тозаланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).