Жорий йилнинг 23 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “Aссалому алайкум. Бугун бизга жарима қоғози келди. Эътибор берсангиз жаримада Кобальт русумли 40 О 205 NA автомобили қоида бузганлиги айтилган. Расмда эса Ласетти русумли 40 Q 205 NA автомобили ҳаракатлангани акс этган. Буни қандай тушуниш керак?” изоҳи билан фотосурат акс этган хабар тарқалди.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видеомосламалар орқали аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олиш базасидан олинган маълумотга кўра:
-2020 йил 14 сентябрь куни соат 10:28 да “Поп тумани, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 252,6-259 километр оралиғи аҳоли яшаш пункти Резаксой қишлоғи” йўналишида, Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Садда МФЙ, Сўкчилик кўчасида рўйхатда турувчи 1958 йилда туғилган фуқаро А.А.га тегишли бўлган, 40 O 205 NA давлат рақам белгили, Кобальт русумли автомашина ҳайдовчиси тезлик 70 км/с чегараланган жойда 87 км/с ҳаракатланганлиги бўйича унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283-моддаси 1-қисми билан қарор қабул қилинган.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видеомосламалар орқали аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олиш базасидаги мазкур қарор қайта ўрганилганда фотосуратда юқоридаги қоидабузарликни 40 Q 205 NA давлат рақам белгили Ласетти русумли автомашина хайдовчиси содир этганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолат бўйича 2020 йил 14 сентябрь куни фуқаро А.А.га тегишли 40 O 205 NA давлат рақам белгили, Кобальт русумли автомашина ҳайдовчисига чора кўришлик учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283-моддаси 1-қисми билан қабул қилинган қарор МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан бекор қилиниб, 40 Q 205 NA давлат рақам белгили Ласетти русумли автомашина хайдовчисига нисбатан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.