Ҳароратнинг ўзгариши ва қуёш нури етишмаслиги даврида мувозанатли овқатланиш ва истеъмол қилинадиган оқсиллар, ёғлар, углеводлар, шунингдек витаминлар ва минераллар миқдорини кузатиб бориш муҳим, чунки куз мавсумий касалликлар вақтидир.
“Кўплаб микроэлементларни ўз ичига олган мавсумий маҳсулотларга эътибор қаратиш лозим. Помидор ва бодрингни C, А витамини, фолий кислотаси ва калийга бой қовоқ билан алмаштириш мумкин. Ёки B витамини, аскорбин кислотаси, A вa E витаминлари, темир, магний ва цинкни ўз ичига олган қовоқча (кабачка) паст калориялилиги билан афзал саналади”, — дейди диетолог Евгения Белюга.
Унинг таъкидлашича, сиз таомномангизни мавсумий таомлар билан уйғунлаштиришингиз мумкин, масалан, пюре шўрвалар куз учун жуда яхши таом саналади. Сабзавотли шўрва кўплаб фойдали витаминларни ўз ичига олади, кам ёғли товуқ шўрваси ҳам вазн йўқотадиганлар учун мос келади.
“Агар ичимликлар ҳақида гапирадиган бўлсак, чой қаҳвага фойдали муқобил бўлиши мумкин. Чой совуқ ҳавода иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайдиган витаминлар, полифеноллар, антиоксидантларни ўз ичига олади. Лимон, атиргул қўшиб тайёрланган чой таркибидаги С витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради”, — дея тавсия қилди мутахассис.
“Аммо шакар истеъмолини камайтириш яхшироқдир.
Шакар юқори калорияли маҳсулот бўлиб, уни ортиқча истеъмол қилиш вазн ортишига олиб келади, бу эса янги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин: метаболизм секинлашиши, ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлигининг пасайиши ва пировардида 2-тоифа диабет. Шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш орқали биз иммун тизимимиз фаолиятини бузишимиз мумкин ва бу ҳолатда мавсумий касалликлар пайтида вирусларга қарши туриш қийинроқ бўлади”, — дея хулоса қилди эксперт.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.