Жонсон Трампнинг Украина бўйича таклифини "фирибгарлик" деб атади.
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан таклиф этилган Украина конлари бўйича келишувни қаттиқ танқид қилди.
"Мен буни қабул қила олмайман. Бу минерал ресурслар ҳақидаги фирибгарликдир. Улар Украина билан биргаликда тузмоқчи бўлган бу жамғармага бир тийин ҳам ажратилмаслиги керак. Бу масаланинг баҳоси жуда юқори," - деди Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Киевдаги анжуманда.
Жонсон, шунингдек, Трампнинг Украина бўйича сўнгги баёнотларини танқид қилиб, АҚШнинг ҳозирги сиёсати Киевни қўллаб-қувватлаш йўналишига зид эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ярим триллион долларлик жамғарма тузмоқчи, бу маблағни Украина америкаликлар томонидан кўрсатилган ёрдам эвазига тўлдириши керак эди. Бироқ, Зеленский кеча Украина аллақачон кўрсатилган ёрдам учун АҚШ олдидаги қарзини тан олмаслигини ва уни америкаликларга қайтариш нияти йўқлигини маълум қилди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.