Курск вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилди

Курск вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилди

краина Қуролли кучларининг ҳужуми муносабати билан Курск вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Бу ҳақда Курск губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вилоятнинг Украина билан чегара ҳудудларида мураккаб оператив вазият сақланиб қолмоқда.

"Душман кучларининг минтақага кириб келиши оқибатларини бартараф этиш учун мен 7 августдан Курск вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилдим", — дея аниқлик киритди Смирнов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!