Нидерландиядаги Title Transfer Facility (TTF) марказида сентябрь ойида етказиб бериладиган газ фючерслари нархи тахминан 6 фоизга ошиб, минг куб метр учун 490 долларга ёки уй шароитида бир мегаватт-соат учун 42,82 еврогача ошди. Охирги марта газ фючерслари декабрь ойи бошида шундай даражада бўлган эди.
Ўтган ҳафта Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятига трансчегаравий бостириб кириши билан газ нархи кўтарила бошлади.
Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, сармоядорлар урушнинг Россия газ қувурининг Украина транзит тармоғи орқали Европа Иттифоқига етказилишига таъсиридан хавотирда.
Тўқнашувлардан жабр кўрган шаҳарлардан бири Суджа бўлиб, чегарадан 9 км узоқликда жойлашган. Шаҳарда Украина ва Россия ўртасидаги қолган охирги газ ўлчаш станцияси жойлашган.
Жума куни Россиянинг энергетика гиганти Газпромнинг матбуот котиби Сергей Куприянов Суджа яқинидаги жанглар табиий газ нархининг ошишига олиб келишидан огоҳлантирди.
Душанба куни Куприянов Суджа орқали газ транзити шартномадаги ҳажмларга мувофиқ давом этаётганини айтди.
Брюссел томонидан Россияга қарши жорий этилган Украина билан боғлиқ санкциялар ҳозирча қувур орқали газ етказиб беришни мақсад қилгани йўқ.
Кўпгина Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, жумладан Полша, Болгария, Финляндия, Нидерландия ва Дания импортни ихтиёрий равишда тўхтатган. Бироқ, Австрия, Венгрия, Словакия ва Италия ҳамон Россия газ қувуридан импорт қилмоқда.
Словакия ўтган ҳафта келаётган газ ҳажмининг камайгани ҳақида хабар бериб, «Украина орқали Словакияга борадиган Россия газини етказиб бериш жанглар туфайли жиддий хавф остида қолганини» таъкидлади.
Газпром ва Украина ўртасидаги газ транзити шартномаси шу йил охирида тугайди ва Киев уни узайтириш режаси йўқлигини айтган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.