Жорий йилнинг 6 май куни Тошкент ҳарбий округи дала-ўқув майдонида очилган янги Танк биатлони мажмуасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантларига тантанали тарзда диплом ва кўкрак нишонлари топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деди "daryo.uz".
Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, Тошкент ҳарбий округи ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти қўмондонлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарар» ташкилоти Марказий кенгаши, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари, битирувчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Ўзбекистон ҳарбий салоҳиятининг тубдан янгилашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бераётгани, профессионал армиямиз сафларини малакали ҳарбий кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш борасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти муҳим таълим муассасаларидан бири эканини таъкидлади.
«Ватан ўз сарҳадлари тақдирини асл ўғлонларига топширади. Сизлар эгаллаган билим ва кўникмаларингизни ушбу олижаноб ишга сафарбар этинг. Сиз, битирувчи офицерлар янги хизмат жойларда бор билим ва малакангизни, куч-ғайратингизни, қолаверса, ҳарбий хизматнинг барча масъулиятини ҳис қилган ҳолда хизмат қилинг! Сизларнинг орангиздан етук қўмондонлар, генераллар чиқишига умид билдириб қоламан! Бу йўлда барчангизга омад ва зафарлар тилайман», – дея битирувчиларни қутлади мудофаа вазири.
Олий ҳарбий таълим муассасаси курсантлари томонидан намойиш этилган қўл жанги усуллари ва Фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари маросим меҳмонларида катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.