Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра ”СК ЛИДEР” МЧЖ раҳбари Бухоро тумани Кўчкўмар маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган Н.С. ва фуқаро Н.М. ўртасида 2020 йил 12 сентябрь куни тузилган шартнома шартларига кўра Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида бирлаштириб қурилган 24/1 ва 26/1 уйнинг 3-подъезд 3-қаватидаги 105 м2 дан иборат 3-хонали квартира 2021 йилнинг 30 май кунига қадар қуриб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида фуқаро Н.М. га топширилиши кўрсатиб ўтилган.
”СК ЛИДEР” МЧЖ раҳбари Н.С. ушбу шартни амалга ошириш мажбуриятини олган бўлишига қарамасдан, у фуқаро Н.М.нинг жами 294.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ҳозирги кунга қадар мазкур хонадонни қуриб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида унга топширмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан МЧЖ раҳбари фуқаро Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.