Кунлар яна исиб кетадими?

Кунлар яна исиб кетадими?

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 12-13 декабрь кунлари куз-қиш мавсуми учун биринчи энг совуқ ҳароратлар кузатилиши мумкин.

14 декабрь кунидан бошлаб ҳароратлар аста-секин кўтарилиб боради. Ҳатто жанубий вилоятларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +13 даражагача, шимолда +0 даража, бошқа вилоятларда +5 даражагача илиқ ҳароратлар бўлиши кутилмоқда.

12-14 декабрь кунлари учун ёғинлар 12 декабрда асосан қор кўринишида бўлиши айтилган. 13-14 декабрь кунлари эса ҳаво очиқ, ёғинсиз қуруқ изғирин бўлиши прогноз қилинган.

"Кўп бора таъкидлаганимиздек, жорий қутбий совуқ антициклон таъсири республикада давомли эмас", дейди Эркин Абдулаҳатов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!