Кун кулгиси!.. (44-қисм)

Кун кулгиси!.. (44-қисм)

Жинни қўлига кўзгу олди-да, тикилиб туриб шеригига деди:

— Қара, негадир манави башара таниш кўринаяпти.

— Қани, бер-чи!..

Иккинчи жинни ҳам кўзгуга тикилиб турди-да, қичқирди:

— Э, аҳмоқ, ахир, бу менман-ку!

 

***

 

Пиёниста шишадошидан сўради:

— С-сен мени ҳ-ҳурмат қиласанми?

— С-сен... Буни яқиндагина сўрадинг.

— Н-нима деб жавоб қилдинг сен?

— Э-эсимда йўқ...

 

***      

 

Сиёҳдонга пашша тушиб қолди. Дадаси врач бўлиб ишлайдиган болакай секин пашшани суғуриб олди-да, оппоқ қоғоз устига қўйиб бирпас тикилиб тургач, бақирди:

— Ойи, қаранг, пашшаям худди дадамга ўхшаб ёзаркан!

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!