Кўчмас мулк ва ипотека бозорига оид ҳисоботнинг навбатдаги сони тайёрланди

A A A
Кўчмас мулк ва ипотека бозорига оид ҳисоботнинг навбатдаги сони тайёрланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк ва ипотека бозори” ҳисоботининг навбатдаги сони тайёрланди

Ҳисобот Бизнесни ривожлантириш банки ҳомийлигида тайёрланиб, уй-жой бозори динамикаси, талаб ва таклиф, уй-жойни сотиб олиш ва ижарага олиш нархлари, давлат томонидан уй-жой бозори иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек, аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг долзарб масалалари, ер участкалари ва қурилиш материалларининг нархлари каби омиллар таҳлилини ўз ичига олади.

Асосий хулосалар:

2020-2023 йилларда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уйларнинг ўртача нархлари 70-80 фоиз ошган ва бу мазкур даврда истеъмол нархлари ўзгаришидан мос равишда 1,4 ва 1,6 баробарга юқори ҳисобланади.

Ипотека кредитлари, айниқса давлат дастурлари доирасида паст даромадли оилалар ва биринчи марта уй сотиб олувчилар учун мўлжалланган имтиёзли ипотека кредитлари уй-жойга бўлган талабнинг сезиларли даражада ошишига олиб келган.

Маълумот учун: 2017-йилда аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 2,6 трлн. сўмни ташкил этиб, номинал ЯИМга нисбатан 0,8 фоиз бўлган бўлса, 2023-йилда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 16,9 трлн. сўм ва 1,6 фоизга етди. Бу эса 2023-йилда аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 2017-йилдагига нисбатан 6,4 баробар кўпайганлигини кўрсатади.

Уй-жой сотиб олишни молиялаштиришда тижорат банкларининг роли ва аҳамияти ошиб бормоқда.

Маълумот учун: 2021-йилда ипотека кредитларини молиялаштиришда банкларнинг ўз маблағлари улуши 8,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2022-йилда 26,3 фоизга, 2023-йилда 33,9 фоизга етди. Бу эса банк секторининг кўчмас мулк бозоридаги иштироки тобора ошиб бораётганлигини кўрсатади.

2023-йилда Тошкент шаҳридан ташқари республиканинг барча ҳудудларида бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олган аҳолининг энг камида 40 фоиздан ортиқ қисми дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплашда субсидиялардан фойдаланган.

Уй-жой қурилиши учун ер участкаларининг нархлари йилдан йилга сезиларли даражада ўсиб бормоқда.

Маълумот учун: Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланмагунча 2023-йилдан янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши натижасида қурилиш учун ер участкалари сотилиши тўхтатилди. Мораторий эълон қилинишидан олдин аукцион савдоларига чиқарилган ва 2023-йилда сотилган (3 лот) ерларнинг 1 кв.метри учун нархлар 6,3 млн. сўмдан 11,4 млн. сўмгача бўлган қийматларни ташкил этди.

Уй-жой қурилиши нархига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири бўлган цементнинг нархи пасаймоқда ва мамлакатда цементга бўлган эҳтиёжнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қопланиш даражаси ортиб бормоқда. Шу билан бир қаторда арматура нархи ҳам пасаймоқда.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Сирғали туманларида ерусти метросининг қуриб, фойдаланишга топширилиши уй-жой илгари пойтахтнинг бошқа туманларидагига нисбатан арзонроқ бўлиб келган ушбу ҳудудларида турар жойларнинг жозибадорлиги ва қиймати ошишига ҳисса қўшди. Хусусан, 2022-йилда уй-жойларнинг 1 кв.метри учун ўртача нарх Сирғали туманида 775 АҚШ долларини, Яшнобод туманида 875 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2023-йилда нархлар мос равишда 979 доллар (26,3 фоиз) ва 1087 долларгача (24,2 фоиз) кўтарилган. Яшнобод туманидаги янги уй-жойларнинг нархи ўртасидаги тафовут (стандарт оғиш) 2022-йилда 273, 2023-йилда 446, Сирғали туманида эса мос равишда 148 ва 221 ни ташкил қилди.

Тўлиқ ҳисоботни (81.9 МБ, 104 бет) бу ерда юклаб олишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда 1 сентябрдан смартфондан фойдаланиш тақиқланади

Ўқитувчига топширилган гаджетларни фақат дарс тугаганидан кейин қайтариб оладилар.

Терма жамоамиздан кетиши кутилаётган Тимур Кападзега янги иш тайёр!

Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.

Кападзе: "Агар терма жамоамизни Бенту бошқарадиган бўлса, хайрли бўлсин дейман"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Темур Кападзе миллий жамоамизга Пабло Бентунинг тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

Чайқовчилар Иноуэ-Аҳмадалиев жанги чипталарини 13 баробар қимматга сотишяпти

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида жаҳон бокси учун аҳамиятли ҳисобланган профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

АҚШ Конгрессига номзод Валентина Гомес Қуръонни ёқиб юборди

Роликда у Техас штатида ислом “бутунлай тугатилиши керак”лигини айтган.

Тошкентдаги жанжал юзасидан расмий баёнот берилди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

Россия Қуролли Кучлари "Азов" техникаларини йўқ қилди (видео)

ТАСС агентлиги хабар беришича, аҳоли пункти яқинидаги ўрмонларда 8 та хорижий зирҳли техника ва 50 ҳарбий хизматчи йўқ қилинган.

“Бу ерларнинг асл эгаси бизмиз”

Ҳеч ким бизни юртимиздан қувиб чиқара олмайди.

Маск: "Бу кетишда Европа йўқ бўлиб кетади"

Бу ҳақда америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск "Х" ижтимоий тармоғида ёзди.

Эксперт: «Ҳусанов бугун «Манчестер Сити»нинг энг яхши ҳимоячиси бўлди»

"Манчестер Сити" клуби ўйинлари ҳақида таҳлилий фикрлар ёзиб борадиган Жеронимо Морганс "Брайтон" - "Манчестер Сити" ўйинида иштирок этган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Қаршида 150 нафар йўловчили самолёт ғойиб бўлди

Самолёт сигнал беришни тўхтатган ва аэродромдан 12 км радиусда радарлардан ғойиб бўлган.

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги вазири қўлга олинди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев фуқаро билан муштлашдими?

Гувоҳлар иддаосига кўра, спортчи фуқарони мушт билан уриб ерга йиқитган. Жабрланувчининг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси отиб ўлдирилди

Ўзбекистон чегарачиларига кўра, уларни тўхтатишга уринилганда фуқаролар талабларга итоат этмаган ва шу сабабдан қурол қўлланилган.

Украинанинг собиқ президенти мурожаатида Путинни қўллаб-қувватлашини билдирди

РИА Новости Виктор Януковичнинг мурожаатини эълон қилди.

Ҳиндистон Озарбайжоннинг ШҲТга аъзолигини блоклади

Бу ҳақда “Report” агентлиги AnewZ манбасига таяниб хабар берди.

Португалиялик мураббий ҳам Ўзбекистонни қабул қилиб олишдан бош тортиши мумкин

Бу ҳақда АЗИЯ СПОРТ телеграм канали хабар берди.

БМТ: Ғазода аҳолининг 10% ўлган ёки яраланган

10 мингдан ортиқ одам бедарак, уларнинг кўпчилиги вайроналар остида қолган деб ҳисобланмоқда.

Наманган шаҳар ҳокими жиноят устида қўлга олинди

Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ғазода яна 9 фаластинлик очликдан ҳалок бўлди

Исроил армияси томонидан қамал қилинган Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида 9 фаластинлик, жумладан 3 бола очлик ва тўйиб овқатланмасликдан ҳаётдан кўз юмди.

Германияда гиёҳвандлик сабаб ҳар куни 6 киши вафот этмоқда

30 ёшгача бўлганлар орасида гиёҳвандлик туфайли ўлим 14 фоизга ошган.

Ғазода 660 минг бола учинчи йил мактабга бора олмаяпти

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг Ғазога қарши 23 ойлик уруши 660 минг болани кетма-кет учинчи йил ҳам мактабдан маҳрум қилмоқда.

Венесуэла ҳукумати АҚШни оғохлантирмоқда: «Бизнинг қирғоқларимиздан узоқроқ туринг»

Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.

Индонезияда оммавий тартибсизликлар: метро бекатларига ўт қўйилди, транспорт ҳаракатлари фалаж бўлди

Ишчилар 28 августдан бошлаб меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва иш ҳақларини ошириш талаблари билан намойиш қилмоқда.

Дональд Трамп ростдан ўлганми? "The Journal" нашри айрим фактларни эълон қилди

Трамп чоршанба кунидан бери кўчага чиқмади, қўлида кўкарган ҳолда суратга тушди ва Оқ уй байроғи ярим туширилган.

Деновда даҳшатли ЙТҲ: 3 киши вафот этгани айтилмоқда

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙҲҲБ маълумот берди.

ChatGPT ўсмирга ўз жонига қасд қилишда ёрдам берган

16 ёшли Адам Рейн ўз жонига қасд қилди. Ота-онаси унинг телефонини текшириб, ChatGPT билан бир неча кунлик ёзишмаларни топишди.

Туркманистонда йил охиригача сигарет чекиш бутунлай тақиқланади

Шифокорлар бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда.

Исроилнинг Ғазога ҳужумида 21 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Фаластиннинг WAFA агентлиги маълумотича, ҳужумлар оқибатида камида 21 фаластинлик ҳалок бўлган.

Исроил аскарлари Наблусда 3 нафар фаластинликни яралади ва тез ёрдамни тўсди

Исроил армияси ва кўчманчилар Ғарбий соҳилдаги рейдларини давом эттирмоқда. Наблус шаҳрида уларнинг ҳужуми оқибатида камида уч фаластинлик яраланди.

Исроил Ғазо шаҳридаги сулҳга амал қилмаслигини маълум қилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Жиззахда фарзандларига зўравонлик қилган отага нисбатан жиноят иши очилди

Омбудсман ахборотига кўра, оилавий низо оқибатида ота 2 нафар фарзандига: 14 ёшли қизи ва 12 ёшли ўғлига жисмоний зўравонлик қилган.

Тошкент ва Қашқадарёда наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.

Жанубий Кореяда эркак қарз сабаб оила аъзоларини ўлдирди

У бунинг учун уларга ухлатувчи дори бериб, кейин бўғган.

Россиянинг Киевга уюштирган ҳужумини кўрдингизми? (видео)

28 августга ўтар кечаси Россия Федерацияси Қуролли кучлари Киевга дрон аппаратлари ва турли турдаги ракеталар, жумладан, баллистик ракеталар ёрдамида кенг кўламли ҳужум уюштирди.

Тайландлик шифокорлар 8 килограммлик кистани олиб ташлашди. Операция 6 соат давом этди

Маълум бўлишича, киста бир неча йил давомида секин-аста ўсиб келган.

Сирдарёда Cobalt ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди

Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига соат 15:03 да етиб бориб, ёнғин 3 дақиқада тўлиқ ўчирилган.