Кучли ёмғир натижасида Бухоро кўчаларини сув босди (видео)

Кучли ёмғир натижасида Бухоро кўчаларини сув босди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида ёғган кучли ёмғир натижасида кўплаб кўчаларда сув тўпланиб қолгани акс этган суратлар тарқалди.

Ҳудудда 8 апрель куни бошланган ёмғир бугун, 9 апрель куни ҳам давом этмоқда.

Видеода кўриниб турибдики, айрим йўллар, аҳоли яшовчи уйлар олди бутунлай сувга тўлиб, автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолган.

Бундай ҳолат Бухорода ўтган йили ҳам кузатилган, айрим тарихий обидалар сувга бўккани тўғрисида маълумотлар тарқалганди.

Ўзбекистонда апрель ойида кўп ёмғир ёғмоқда ва бунинг оқибатида шу вақтга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудларида сув тошқинлари ва селлар кузатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!