«Кўча санъати ва мусиқаси» фестивали бошланди

«Кўча санъати ва мусиқаси» фестивали бошланди

Пойтахтимиз кўчаларини кезар экансиз, одамлар кўнглини қувонтирувчи таъсирли мусиқалар чалиб, кўркам суратлар чизаётган ҳаваскор ижодкорларга дуч келасиз. Уларнинг истеъдодини кўриб, бу каби ҳаваскорларни ҳам қўллаб-қувватлаш яхши самара беришига ишонч ҳосил қиласан киши.

Бугун пойтахтимиздаги Мовий гумбазлар хиёбонида ана шундай ҳаваскорлар иштирокида «Кўча санъати ва мусиқаси» фестивали бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрда «Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, 2024-2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаси тасдиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!