КОВИД ШИФОХОНАЛАРИДА ИШЛАЁТГАН ХОДИМЛАРНИНГ ОЙЛИГИДА ЎЗГАРИШ БЎЛДИМИ?

КОВИД ШИФОХОНАЛАРИДА ИШЛАЁТГАН ХОДИМЛАРНИНГ ОЙЛИГИДА ЎЗГАРИШ БЎЛДИМИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони билан киритилган ўзгаришга кўра: ходимларга иш ҳажмидан келиб чиқиб, кунбай ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун иш юкламасини инобатга олган ҳолда ҳар ойлик иш фаолияти якуни бўйича қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус тўлов белгиланади:

  • врач ходимларга, врач-лаборантларга — 15 миллион сўм;
  • бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 10 миллион сўм;
  • провизор-фармацевт ходимларга — 6 миллион сўм;
  • дезинфектор ва кичик тиббиёт ходимларига — 4 миллион сўм;
  • бошқа ходимларга — 2,5 миллион сўм.

Шунга кўра 2021 йил 5 майдан бошлаб юқоридаги миқдорда қўшимча тўловлар тўланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!