Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Очиқлик индекси натижаларини эълон қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Очиқлик индекси натижаларини эълон қилди

Индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган. Баҳолаш натижаларига кўра, жами 103 тадан 31 та давлат органи «яшил» (71-100 балл), 43 таси «сариқ» (55-71 балл) ва 29 таси «қизил» (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Статистика агентлиги, ОКМК ва Марказий банк энг яхши кўрсаткичлар қайд этган бўлса, энг паст баҳолар Андижон вилояти ҳокимлиги, МТРК ва Кинематография агентлигига тегишли.

Эътиборлиси, 2022 йил якуни бўйича «қизил» тоифага киритилган қатор ташкилотларда кескин ижобий ўсиш кузатилган. «Ўзсувтаъминот» АЖ – 81 балл (аввал – 47 балл), «Туронбанк» АТБ – 78 балл (53 балл), «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ – 77 балл (48 балл), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 75 балл (52 балл) билан бунга яққол мисол бўла олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!