Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби тайинланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби тайинланди

Очилова Дурдона Баҳодир қизи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Д. Очилова меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг турли лавозимларида, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида иш юритган.

У бугунги кунга қадар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!