Коронавирусга чалинган халқ артисти реанимацияга ётқизилди

Коронавирусга чалинган халқ артисти реанимацияга ётқизилди

РСФСР халқ артисти ва Москванинг "Динамо" клуби маслаҳат кенгаши аъзоси Лев Лешченко жонлантириш бўлимига ётқизилди.

"База" телеграм каналининг хабар беришича, санъаткор астма хуружига учраган, шундан сўнг шифокорлар уни интенсив терапияга ўтказишган ва аҳволи барқарорлашган.

Эслатиб ўтамиз, Лешченко рафиқаси Ирина билан коронавирус юқтирганидан сўнг касалхонага ётқизилган эди.

Лешченко машҳур "Динамо" мухлиси. Артист 2019 йил декабрь ойида клубнинг маслаҳат кенгашига аъзо бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!