Коронавирус йўталини оддий йўталдан қандай фарқлаш мумкин?

Коронавирус йўталини оддий йўталдан қандай фарқлаш мумкин?

Россияда Коммунарка шифохонасининг бош шифокори Денис Проценко коронавирус йўталини аниқлашнинг тўғри усулини маълум қилди. Бу ҳақда у "Российская газета"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унга кўра, COVID-19 билан бирга келадиган йўтал махсус оҳангга эга. Бу чуқур ва қаттиқ йўтал эмас, аксинча юзаки йўтал. Бундан ташқари, коронавирус билан оғриган беморларда томоқ оғриғи ҳисси йўқолмайди. Проценконинг сўзларига кўра, бундай йўтални ажратиш қийин эмас. "Сиз дарҳол ташхис қўйишингиз мумкин", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!