Коронавирус тўлқини: Санкт-Петербургда тез ёрдам машиналари навбат кутиб қолмоқда (ВИДЕО)

Коронавирус тўлқини: Санкт-Петербургда тез ёрдам машиналари навбат кутиб қолмоқда (ВИДЕО)

Санкт-Петербургда тиббиёт муассасаларида тез ёрдам машиналарининг навбатлари шакллана бошлади. Бир қатор машиналар Александр касалхонасида навбатда туриб қолди.



Касалхонага кираверишда 20 га яқин машиналар турибди, шу билан бирга шифокорларнинг машиналари ҳам бор.

Навбат, шунингдек, 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси Санкт-Жорж касалхонаси яқинида бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тез ёрдам машиналари навбатда 5 соат туриши мумкин, кейин улар бошқа касалхонага йўналтирилади ва у ерда ҳам бир неча соат кутишади.

Манбаларнинг ёзишича, нафақат Петербург, балки, бутун Россияда коронавируснинг навбатдаги тўлқини кузатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!